Сирдарё вилоятида Хитой бизнес делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Хитойнинг 20 нафар компанияларидан иборат бизнес делегацияси билан Сирдарё вилоятида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Савдо-саноат палатаси Ўзбекистонда ўз инвестицион фаолиятини бошлашга қизиқиш билдирган Хитой компаниялари вакилларини қўллаб-қувватлашини ва бу борада инвестицион лойиҳани амалга оширишда биргаликда ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Жумладан, Палата томонидан келгусида Хитой компаниялари учун Ўзбекистонда инвестицион муҳит ва хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ва преференциялар тўғрисида ахборот-маслаҳатларни бериб бориш, Хитойлик инвесторлар учун маҳаллий ҳамкорларни жалб этиш, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, солиқ, божхона қонунчилиги бўйича маълумот олишда ёрдам бериш ҳамда Хитой бизнес делегациялари вакиллари билан маҳаллий тадбиркорлар ўртасида бизнес мулоқотларни ташкил этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Учрашувда Томонлар электрон тижорат, пластмасса, транспорт ва логистика соҳасида Хитой компанияларининг бизнес таклифларини кўриб чиқиш ва уларнинг лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш борасида биргаликда ҳаракат қилишлари белгилаб олинди.
ССП матбуот хизмати
05.04.2023
17:33