Озиқ-овқат ва халқ истеъмоли маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 8 апрель куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган "Дўстлик боғи"да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Яккасарой туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган озиқ-овқат ва халқ истеъмоли маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ярмаркада Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидан 150 га яқин тадбиркор ва фермерлар иштирок этди.
Ушбу озиқ-овқат ва халқ истеъмоли маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси аҳолига сифатли ҳамда барча стандартларга мос, асосийси, бозор нархидан арзон маҳсулотларни тўғридан-тўғри тақдим этиш мақсадида ташкил этилди.
Савдо ярмаркасида ҳудудий корхоналар ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан қорамол гўшти, тухум, шакар, асал, сут маҳсулотлари шунингдек, картошка, пиёз, помидор, ўсимлик ва пахта ёғи ҳамда ун маҳсулотлари тақдим этилди.
Ушбу ярмаркада истеъмолчилар, юртимиз тадбиркор ва фермерлари томонидан тақдим этилган маҳсулотларни чакана ва улгуржи нархларда харид қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар аҳолига кўтаринки кайфият бағишлашда ва юртимизнинг ободлиги, элимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилади. Ярмарка 9 апрель куни ҳам ўз ишини давом эттиради.
ССП матбуот хизмати
08.04.2023
15:41