Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Жамоатчилик Кенгаши аъзолари билан жорий йилнинг 28 апрель куни бўлиб ўтадиган Тадбиркорлик муаммоларини ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш йиғлиши юзасидан муҳокама бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д.Вахабов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик Кенгаш аъзолари ва Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили иштирокида “Тадбиркорликни ривожлантириш ва улардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан” видеоконференция алоқаси орқали муҳокама ўтказилди.
Ушбу муҳокамада “Anglesey Food” МЖЧ таъсисчиси Зафар Хашимов, “Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази” директори Юлий Юсупов, Тошкент шаҳридаги “TRI-S-AUDIT” МЖЧ директори Светлана Голосова, “TEXNOPARK” МЖЧ директори Сарвар Ахадов, “Dentafill Plyus” МЖЧ директори Саркор Исанбаев, Қорақалпоғистон Республикасидаги “UY-Jay Qurilis” МЖЧ директори Қутлымурад Панаев, “Uztex group” МЖЧ директори Фазлиддин Сирожиддинов, Наманган вилоятидаги “Сhust textile” хусусий корхонаси таъсисичиси Жамшид Исматуллаев, Самарқанд вилоятидаги “Sam Antep Gilam” ҚК директори Камол Абдуллоев ва Сурхондарё вилоятидаги “Rasulov Toji” МЖЧ директори Тожи Расулов қатнашди.
Муҳокама жараёнида Кенгаш аъзолари томонидан таклиф ва фикрлар билдирилди, яъни текстиль соҳасини янада ривожлантириш ва муддати тугаган имтиёзларни муддатини узайтириш, солиқ маъмурчилиги, савдо ва хизмат, аграр ҳамда фармацевтика ва этно-экотуризимни ривожлантириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Хусусан;
- Ю.Юсупов Солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришлар натижасида тадбиркорларнинг ҚҚС гувохномасини бекор қилиниши ва натижада ҚҚС суммаларини қайтарилиши юзасидан таклифлари;
- Қ.Панаев томонидан Қорақалпоғистон Республикасида этно-экотуризмни ривожлантириш бўйича таклифлари;
- С.Голосова томонидан солиқ ҳисоботларни тўлдиришда тадбиркорларда юзага келаётган масалалар юзасидан таклифлар билдириб, хисоботларни соддалаштириш ва такомиллаштириш таклифлари;
- Сурхондарё вилояти “Rasulov Toji” МЧЖ директори Т.Расулов томонидан аграр соҳада сув танқислигини инобатга олиб, альтернатив суғориш (ер ости сувларидан фойдаланиш ва давлат томонидан субсидиялар ажратиш) тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлари;
- “Сhust textile” ХК таъсисчиси Ж.Исматуллаев томонидан илгари тадбиркорлик фаолияти учун ноҳақ ва асоссиз равишда жавобгарликка тортилган тадбиркорларни оқлаш (ҳамда кўрилган зарарларни қоплаб бериш) таклифлари;
- “Dentafill Plyus” МЧЖ директори С.Исанбаев томонидан фармацевтика соҳасида фойдаланиладиган полиэтилен учун 10 % акциз солиғини ва сертификатлаш жараёнига узоқ вақт сарфланаётганлигини қайта кўриб чиқиш таклифлари;
- “Sam Antep Gilam” ҚК директори К.Абдуллаев томонидан шўрланган ерларда экилган кўчатларга сарфланган маблағларнинг 50% миқдорини давлат томонидан субсидиялаш таклифлари;
- “Uztex group” МЧЖ директори Ф.Сирожиддинов томонидан чет элдан мутахассислар жалб қилинганда уларнинг даромад солиғидаги имтиёзларни тиклаш ҳамда божхона божларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари;
- “Anglesey Food” МЧЖ таъсисчиси З.Хашимов Савдо ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини тақдим этишини билдириди.
- С.Голосова томонидан охирги йилдаги солиқ қонунчилиги юзасидан киритилаётган ўзгартишлар бўйича ўз таклифларини билдирдилар.
Йиғилиш якунида, Кенгаш аъзолари кун тартибида масалалар юзасидан тез кунда учрашув ўтказишни ва натижаси бўйича асосланган таклифларни хукуматга киритишни келишиб олди.
ССП матбуот хизмати
19.04.2023
19:23