ССП раиси Наманган вилоятидаги асал ва асалари экспортёрлари билан онлайн учрашув ўтказди
Жорий йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳабов бошчилигида Наманган вилоятидаги асал ва асалари экспортёрлари билан бугунги кундаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.
Республикамизнинг асалари оиласи ва асал маҳсулотлари экспорти катта қисмини Наманган вилояти тадбиркорлари ҳиссасига тўғри келганлиги сабабли, Д.Вахабов Наманган вилоятидан қўшни давлатларга асалари ва асал маҳсулотларини экспорт қилишда юзага келаётган муаммоларни ечимини топиш мақсадида тадбиркорлар билан ZOOM платформаси орқали муҳокама йиғилиши ўтказди.
Ташкил қилинган мулоқот жараёнида тадбиркорлар томонидан таклиф ва фикрлар билдирилди, мулоҳазалар юзасидан топшириқлар берилиб, муҳим вазифалар белгилаб олинди.
ССП матбуот хизмати
20.04.2023
11:43