Тадбиркорлар манфаати ҳимоя қилинди
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятидаги шоъбаси масъул ходимлари томонидан, тадбиркорлик субъектларининг солиқ маъмурчилиги соҳасида мавжуд муаммолари таҳлил қилинди.
Таҳлил натижасида тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текшириш ўтказган 15 нафар солиқ органи мансабдор шахсларга нисбатан 37 млн сўмдан ортиқ (37 290 000 сўм) маъмурий жарима жазоси қўлланилди.
Солиқ органлари томонидан тадбиркорларга нисбатан ноқонуний ҳисобланган 40 млрд сўмдан ортиқ (47 571 624 813 сўм) солиқ ва мажбурий тўловлар бекор қилинди.
ССП матбуот хизмати
17.05.2023
09:11