• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 234 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” (“Соғлом ҳаёт”) умуммиллий ҳаракатини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (ID-79714) лойиҳа юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа 3-иловаси билан тасдиқланаётган Ҳаракатлар Режасининг 2-бандига кўра:

    “Умумий овқатланиш корхоналарида мижозларга асосий буюртмадан олдин ҳажми, сифати ва нархи жиҳатидан мақбул бўлган янги узилган ва/ёки яхши сақланган хом сабзавотлар ёки улардан тайёрланган салатларни бепул (асосий овқат нархи ҳисобига) тақдим этиш ҳамда туз истеъмолини камайтиришни кўзда тутувчи “Вазирлар Маҳкамасиниг 2003-йил 13-февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш”.

    Бу билан, қонунчиликка умумий овқатланиш корхоналарида мижозларга асосий буюртмадан олдин ҳажми, сифати ва нархи жиҳатидан мақбул бўлган янги узилган ва/ёки яхши сақланган хом сабзавотлар ёки улардан тайёрланган салатларни бепул (асосий овқат нархи ҳисобига) тақдим етиш таклиф этилмоқда.

    Таъкидлаш жоизки, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасида Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслиги белгиланган.

    Ушбу норма еса тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутмоқда.

    Чунки, ҳар бир тадбиркорлик субъекти ўзи ишлаб чиқарган товар ёки кўрсатган хизмат учун еркин нарх танлаш ҳуқуқига эга.

    Кўриниб турибдики, давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг нарх сиёсатига аралашишлари юқорида келтирилган қонун талабларига зид ҳамда тадбиркорлик субъекти бўлган жисмоний шахслар фаолиятига асоссиз аралашув ҳисобланади.

    Шу боис, мазкур бандни лойиҳадан чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

    2. Лойиҳа 3-иловаси билан тасдиқланаётган Ҳаракатлар Режасининг 43-бандига кўра, қонунчиликка алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ва истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаи қоидаларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли органлар рўйхатини кенгайтириш ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқадиган органлар (мансабдор шахслар)ни белгилашга оид ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш таклиф этилмоқда.

    Таъкидлаш лозимки, Маъмурий жавобгарлик кодексига асосан алкогол ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, муомалага киритиш ёки уларни жамоат жойларида истеъмол қилишга оид жавобгарлик чоралари ва ушбу ҳуқуқбузарликларни кўриш ҳуқуқига эга ваколатли органлар аниқ белгилаб қўйилган.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-августдаги ПҚ-364-сонли Қарорига 1-илова асосида тасдиқланган “Йўл Харитаси”нинг 33-бандига кўра қуйидагилар белгиланган:

    “1. Тадбиркорларга нисбатан янги турдаги жазо чораларини жорий қилишга 3 йиллик мораторий эълон қилиш.

    2. Тадбиркорларга нисбатан мажбуриятлар юклайдиган янги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларни бажармаганлик учун уларга нисбатан 6 ой давомида жавобгарлик чоралари қўлланилмаслигини белгилаш.

    3. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилларини мураккаблаштиришни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кучга кириш муддатларини қайта кўриб чиқиш.

    4. Савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик чораларини бекор қилиш.

    5. Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган микро ва кичик бизнес субйектларига жавобгарлик чораларини қўлламаган ҳолда, камчиликларни бартараф етишга кўмаклашишни назарда тутадиган тизим яратиш ҳамда жарималар миқдорини қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф киритиш”.

    Кўриниб турибдики, ҳозирда тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан назорат қилувчи органларни қисқартириш, савдо қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини йенгиллаштириш ҳамда маъмурий бюрократия тизимидан воз кечиш сиёсати амалга оширилмоқда.

    Лойиҳа эса, юқорида келтирилган Президент Қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид келмоқда.

    Шу сабабли, мазкур нормани лойиҳадан чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

    Савдо-саноат палатасининг қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизаларини ўтказиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш фаолияти давом этмоқда.

    17.05.2023

    12:38

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06