Ўзбекистонлик тадбиркорлар Хитойнинг LONGi компаниясига ташриф буюрди
Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ўзбекистонлик тадбиркорлар учун Сиан шаҳридаги “LONGi” заводига инфо-тур ташкил этилди.
LONGi Green Energy Technology Company Limited — Хитойнинг фотовольтаик компанияси бўлиб, дунёдаги энг йирик кремний гофретлари, фотовольтаик элементлар ва қуёш модулларини ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.
Инфо-тур доирасида иштирокчилар заводга ташриф буюриб, экскурсия давомида барча цехларни айланиб чиқди, тўлиқ ишлаб чиқариш занжири билан танишиб, шунингдек, завод раҳбарияти билан музокаралар давомида қуёш панелларини етказиб бериш, улардан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш хусусиятларига оид саволларга жавоб олди.
Ташриф натижасида алоқалар ўрнатилиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилди.
ССП матбуот хизмати
18.05.2023
16:49