ССП тизимидаги юристлар фаолияти мухокамасига бағишланган йигилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов бошчилигида Палата тизимида фаолият юритиб келаётган юристлар билан бизнеснинг ҳуқуқий ҳимояси борасида мазкур ҳафта давомида амалга оширилган ва келгуси ҳафта қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокмасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда таъкидланганидек ҳисобот ҳафтасида Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан:
- Палата аъзолари манфаатида 5421 та даъво аризалари киритилди;
- 55 та ҳолатда тадбиркорлар ўртасида вужудга келган низолар судгача ҳал этилди;
- 19 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилди, шундан 11 таси бўйича аниқ таклифлар билдирилди;
- 9 та тадбиркорлик субъектларига коррупцияга қарши курашиш Хартиясига қўшилганлиги тўғрисида сертификатлар берилди;
- ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши оқибатида талофат кўрган тадбиркорларнинг мурожаатлари асосида 6 та форс-мажор ҳолатини тасдиқловчи сертификатлар берилди;
- туманларда жойига чиққан ҳолда жами 1327 нафар тадбиркор билан учрашувлар ўтказилди ва Палата фаолияти тўғрисида тушунтиришлар берилди;
- туман (шаҳар) юристлари томонидан 1671 нафар тадбиркор Палата аъзолигига текин жалб этилди;
- 589 нафар тадбиркорнинг фаолиятидаги муаммолари юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди;
- 854 нафар Палата аъзосига текинга хизмат кўрсатилди.
Шунингдек, йиғилишда ҳудудларга Палата ИҚ юристларининг ўз фаолият ва ҳудудлар бўйича ҳисоботлари эштильди, шунингдек, вилоят ва туман (шаҳар) юристларининг фаолияти устидан назоратни кучайтириш ва уларга амалий ёрдам бериш, шу жумладан тематик семинарлар ўтказиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
ССП матбуот хизмати
19.05.2023
22:03