Шанхайда Савдо-саноат палатаси ваколатхонаси очилди
Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида 18 май куни Хитой давлатининг Шанхай правинциясида Европа-Америка Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ваколатхонаси очилди.
Мазкур ваколатхонанинг очилишидан мақсад тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратиш, экспортни ривожлантириш ҳамда инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратишдан иборат.
ССП матбуот хизмати
22.05.2023
09:36