“Марказий Осиё - Хитой” Ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 19 май куни Хитойнинг Циан шаҳрида “Марказий Осиё - Хитой” давлат раҳбарлари саммити бошчилигида “Марказий Осиё - Хитой” Ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
“Марказий Осиё - Хитой” Ишбилармонлар кенгаши “Марказий Осиё - Хитой” давлат раҳбарларининг биринчи Саммити доирасида Халқаро савдони ривожлантириш бўйича Хитой қўмитаси ташаббуси билан Марказий Осиёнинг 5 мамлакати (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) Савдо-саноат палаталари билан биргаликда ташкил этилди.
Тадбирда икки томонлама ва кўп томонлама йўналишларда ҳамкорлик қилишдан манфаатдор ушбу мамлакатларнинг ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон томонидан Савдо-саноат палатаси Раиси Даврон Вахабов бошчилигида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 70 га яқин бизнес вакиллар иштирок этди.
Ишбилармонлар кенгашининг ташкил этилиши муносабати билан семинар ва тақдимотлар ўтказилди, шунингдек, Меморандум имзоланди.
ССП матбуот хизмати
22.05.2023
10:00