“Россия — Ислом олами: КазанФорум” ХИВ Халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтди
Қозон шаҳрида “Россия — Ислом олами: КазанФорум” ХИВ Халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов иштирок этди.
Бизнес дастури доирасида молия, саноат, технология, ЭСГ тамойиллари, кичик ва ўрта бизнес, тиббиёт, спорт ва бошқаларни ўз ичига олган 16 та тематик йўналиш бўйича 150 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди.
Форумнинг асосий вазифаси Россия ва ислом давлатлари ўртасидаги иқтисодий, савдо, ижтимоий-маданий алоқаларни ривожлантиришдан иборат.
ССП матбуот хизмати
22.05.2023
14:55