ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) билан биргаликда Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш федерал вазирлигининг Ўзбекистон билан немис менежерларини тайёрлаш бўйича “Fit for Partnership” дастурида иштирок этиш учун танлов эълон қилади.
Дастурдан кўзланган мақсад Ўзбекистон компаниялари раҳбарларини Германия билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлаш, шунингдек, халқаро менежмент ва халқаро бизнес соҳасида бошқарув ваколатлари ва малакаларини оширишдан иборат.
Номзодга қўйиладиган асосий талаблар:
- раҳбарлик лавозимида ишлаши
- олий маълумотга эга бўлиш
- инглиз тилини билиш
- раҳбар лавозимидаги иш тажрибаси 3 йилдан ошиқ бўлиши
- германиялик бизнес ҳамкорлари билан ҳамкорлик лойиҳасининг мавжудлиги.
Дастурнинг давомийлиги 8 ҳафта:
6 ҳафта онлайн тренинг, 2 ҳафта Германияда амалиёт ўтказилади (Германия Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш федерал вазирлиги томонидан молиялаштирилади).
Резюмелар жорий йилнинг 15-июнига қадар d.dusmuratova@gmail.com электрон почтаси орқали юборилиши сўралади.
Номзодлар танлов асосида саралаб олинади.
22.05.2023
15:45