Эроннинг Кирмон вилояти Савдо палатаси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 29 май куни Эрон Ислом Республикасининг Кирмон вилояти Савдо палатаси билан видеоконференцалоқа форматида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Эроннинг Кирмон вилояти Савдо палатаси раиси Сеед Махди Табибзаде, Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчиси Баҳодир Абдуллаев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.
Учрашувда икки давлат ўртасида металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш, саноат кооперациясини йўлга қўйиш ҳамда истиқболли қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якуни бўйича томонлар металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида ўзаро саноат кооперациясини йўлга қўйиш, икки мамлакат металл соҳасидаги корхоналар ўртасида ҳамкорликни жадаллаштириш ва ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиқишга келишиб олди.
ССП матбуот хизмати
29.05.2023
18:11