Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Самарқандда
Жорий йилнинг 5 июнь куни Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Жаноб Маниш Прабҳат ташриф буюрди.
Элчи Жаноб Маниш Прабҳат ва Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жасурбек Шодиев ўртасида иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, манго ва банан меваларини Самарқанд вилоятига экспорт қилиш ҳамда икки давлат тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан суҳбат бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Элчи томонидан Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик янада жадал ривожланаётганлигига алоҳида урғу бериб, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорлик субъектларини хорижий кўргазма ва бизнес-форумларда иштирокини таъминлашда кўрсатаётган хизматларидан мамнунлигини эътироф этди.
ССП матбуот хизмати
07.06.2023
11:01