Ўзбек-турк ишбилармон доира вакилларининг бизнес учрашуви
Айни пайтда юртимизда бўлиб турган Туркиянинг “Ostim” саноат зонаси бош директори бошчилигидаги турк компанияларининг Ўзбекистонга бизнес миссияси илк маротаба амалга оширилмоқда.
Пойтахтимизда жорий йилнинг 6 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар иштирокидаги бизнес-форум ва “B2B” форматидаги икки томонлама музокаралар турли йўналишларни ўз ичига қамраб олди. Унда мамлакатимизда фаолият юритувчи 150 га яқин тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг Биринчи ўринбосари Ислом Жасимов ўз маърузалари билан чиқиш қилдилар.
Шунингдек, Форум давомида Туркия тадбиркорлари Ўзбекистонда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
ССП матбуот хизмати
07.06.2023
11:11