“20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда
“20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш борасида Тошкент вилоятида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Юқори Чирчиқ туманидаги “Миллатлар дўстлиги" маданият саройида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ушбу ярмаркада иш ўринлари билан 82 та тадбиркор ва 341 нафар ишсиз фуқаро қатнашди. Шундан 131 нафари шу жойнинг ўзида иш билан банд қилинди. 12 нафар фуқаро қайта касб-ҳунар ўқитишга жалб этилди.
ССП матбуот хизмати
07.06.2023
11:35