“CENTRAL ASIA PHARMA & HEALTHCARE UZBEKISTAN”
Жорий йилнинг 7 июнь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройи биносида “CENTRAL ASIA PHARMA & HEALTHCARE UZBEKISTAN” – Марказий Осиё фармацевтика ва соғлиқни сақлаш тизими халқаро кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур кўргазма “Meta Events Group” ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг “Big4Sure Events” компанияси ҳамкорлигида, шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Тиббиёт ускуналари ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси қўллаб-қувватлови асосида ташкил этилди.
Юртимизда мунтазам ўтказиб келинаётган халқаро тиббиёт кўргазмалари тиббий-илмий янгиликлар ва технологиялар билан танишиш, соҳа мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши учун имконият яратиш орқали соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Мазкур Халқаро кўргазмада Буюк Британия, Покистон, Туркия, Хиндистон ва бошқа хорижий мамлакатлардан 50 га яқин соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизим корхоналари ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этмоқда.
Халқаро кўргазмада “SHAMROCK PHARMACHEMI”, “MARC LABORATORIES” каби дунёга машҳур тиббий брендлар иштироки хам кутилмоқда.
Ушбу кўргазма мамлакатимизга хориж сармоясини жалб этиш, фармацевтика, стоматология ва тиббиёт туризмини янада ривожлантириш, чет эллик шериклар билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этиш, соҳага оид талаб ва таклифларни ўрганиш ҳамда товар айирбошлашни кенгайтиришга хизмат қилади. Кўргазма 9 июнга қадар давом этади.
ССП матбуот хизмати
07.06.2023
15:07