Ўзбекистондаги Япония Ишбилармонлар-Клуби Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Саидкомил Саидназирхонов ва Ўзбекистондаги Япония Ишбилармонлар-Клуби Раиси Накаяма Шотара ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Япония Ишбилармонлар-Клуби 2014-йилда қисман Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган. Япония ишбилармонлар клубини ташкил этишдан асосий мақсад Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
Учрашув давомида икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда Япония сармояси иштирокидаги 46 та корхона, шу жумладан, 30 таси 100 фоиз япон капитали иштирокида фаолият юритмоқда. Уларнинг асосий фаолият йўналишлари: нефт ва газ, нефт-кимё ва кимё саноати, энергетика ускуналари, машинасозлик ва муҳандислик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, транспорт ва логистика хизматларини кўрсатиш, савдо операциялари, таълим ва туризм.
ССП матбуот хизмати
08.06.2023
10:54