Қатар элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Қатар Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ҳасан Ҳамза Ҳошим икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга тайёр эканини билдириб, Қатар Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишдан манфаатдор эканини қайд этди.
Даврон Вахабов Қатарнинг Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлиги учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон иқтисодиётнинг турли тармоқлари, хусусан, тўқимачилик саноати соҳасида ҳамкорликка тайёрлиги ҳақида таъкидлади.
Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ўзаро манфаатли натижаларга эришиш масалаларини келгусида батафсил муҳокама қилишга келишиб олди.
ССП матбуот хизмати
13.06.2023
17:35