Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги Элчиси билан учрашув
Жорий йилнинг 14 июн куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Трокша Рейнис ҳамда Латвия Инвестициялар ва ривожланиш агентлигининг Ўзбекистон бўлими раҳбари Георгий Воэвода билан учрашди.
Учрашув давомида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг энг ривожланган йўналишлари: логистика, фармацевтика, тўқимачилик саноати ва бошқалар бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Даврон Вахабов Элчига ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун Латвиядаги тегишли ташкилот билан онлайн ёки офлайн режимда учрашувлар ўтказиш, шунингдек, Латвия ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди.
ССП матбуот хизмати
16.06.2023
09:51