Қўқонда ёнғиндан талофат кўрган тадбиркорларга амалий кўмак берилмоқда
Ҳабарингиз бор, жорий йилнинг 12 июнь куни Қўқон шаҳридаги "Буюк ипак йўли" савдо мажмуасида катта ёнғин юз берган эди.
Ушбу ёнғиндан талофат кўрган тадбиркорларга кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан Буюм бозоридаги тадбиркорларни муаммоларини рўйхатга олиш ишчи гуруҳ штаби ташкил этилди.
Хозирга қадар 841 та тадбиркор мурожаати рўйхатга олиниб, уларга фаолиятини қайта йўлга қўйиш учун 58,4 млрд. сўм айланма маблағига талаб аниқланди.
“Тезкор штаб” фаолияти узлуксиз давом этмоқда.
Манзил: Қўқон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 39-умумий ўрта таълим мактаби
16.06.2023
10:09