ССП ҳузурида “Ўзбекзаргарсаноат” ва “Ҳунармандчилик” қўмиталари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23-январдаги “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисда”ги ПҚ-15 сонли қарорининг 5-бандига асосан Палатанинг тадбиркорлик соҳасида тармоқлар билан тўғридан-тўғри ишлаш, уларнинг ўзига хос муаммоларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва ечимини топиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини яратиш мақсадида, унинг ҳузурида жамоатчилик асосида тармоқлар кесимида қўмиталар ташкил этиш белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биносида жорий йилнинг 15 июнь куни Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов бошчилигида қўмиталарни тузиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Палата ҳузурида “Ўзбекзаргарсаноат” ва “Ҳунармандчилик” қўмиталари ташкил этилди, жумладан, “Ўзбекзаргарсаноат” қўмитасига Саматов Даврон Носирович, “Ҳунармандчилик” қўмитасига Абдуллаев Улуғбек Тохирович номзодлари ушбу қўмиталар аъзолари томонидан маъқулланиб, Раис этиб тайинланди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу қарорга кўра, Қўмита Раислари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси маслаҳатчиси этиб белгиланди.
ССП матбуот хизмати
16.06.2023
12:34