Тадбиркорлик субъектларининг харид чекини бермаганлик учун қўлланилаётган жавобгарлик чоралари муҳокама қилинди
Тадбиркорлик субъектларининг харид чекини бермаганлик учун қўлланилаётган жавобгарлик чоралари солиқ органи вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида муҳокама қилинди.
Кичик тадбиркорлик субъектларига чек бермаслик ҳолатлари юзасидан қўлланилаётган молиявий жарималардан норози бўлиб, Палатага мурожжат қилаётган тадбиркорларимиз сонининг ортгани бу йўналишда маълум бир муамолар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида жорий йилнинг 16 июн куни Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов бошчилигида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш методологияси департаменти бошлиғи Йигитали Нарзиев, Палата ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
ССП матбуот хизмати
19.06.2023
09:39