Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 21 июн куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Хитой Халқ Республикаси Инвесторлар алянси етакчилари клуби вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, хусусан, Ўзбекистон хорижий сармояларни жалб этиш бўйича улкан салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг фаолияти билан таништирилди. Инвесторлар Алянси Лидерлар клуби вакиллари Ўзбекистондаги фармацевтика саноати соҳасига ва йирик қурилиш лойиҳаларда иштирок этишга қизиқиш билдирди.
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида бизнес-форум ўтказиш имкониятларини ҳам муҳокама қилди. Учрашув икки давлат ўртасида иқтисодиёт ва сармоявий соҳаларда шериклик алоқаларини ўрнатиш ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди.
ССП матбуот хизмати
22.06.2023
15:12