“Яшил технологияларни молиялаштириш” мавзусида Семинар бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Германиянинг Adelphi Consult GmbH тадқиқот компанияси билан ҳамкорликда “Яшил технологияларни молиялаштириш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Банк соҳаси мутахассислари учун ўтказилган семинар-тренингда қуйидаги йўналишлар кўриб чиқилди:
- кичик ва ўрта бизнес учун молиявий маҳсулотлар;
- яшил технологияларнинг молиявий маҳсулотларининг илғор тажрибаси ва ҳолатлари;
- яшил технологиялар бозори иштирокчилари манзараси;
- яшил технологиялар соҳасидаги молиявий воситалар.
Ўқув-семинарда республиканинг яшил молиялаштириш соҳасида фаол фаолият олиб бораётган бир қатор тижорат банклари, жумладан, “Қишлоқ қурилиш банк”, “Агробанк” ва “Ўзсаноатқурилишбанк” мутахассислари иштирок этишди.
Ушбу ўқув семинари Палата томонидан Марказий Осиё минтақавий экологик маркази билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Қишлоқ-озиқ-овқат саноатида ресурс самарадорлиги” лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўтказилди.
ССП Матбуот хизмати
05.07.2023
09:52