Сирдарёда тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасида "Тадбиркорлик ривожи учун янги таклиф ва ташаббуслар" шиори остида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшед Ўроқов ҳамда тадбиркорлар муаммосини ўрганиш бўйича эксперт гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Ишчан руҳда кечган учрашув давомида тадбиркорлар олдида турган муаммолар ва уларни ечими бўйича таклифлар ўртага ташланиб, фикр алмашилди. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
13.07.2023
12:15