Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Жорий йилнинг 13 июль куни Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов ҳамда Жиззах вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Абдували Мустанов томонидан бошқарма ходимлари иштирокида йъиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда Хасанов Рустам Эргаш ўғли Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиги' этиб тайинланди.
Р.Хасанов 1993-йил Жиззах вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2016-йил Жиззах Политехника Институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари котибиятининг мудири лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, йиғилишда Савдо-саноат палатаси фаолиятини такомиллаштиришда ҳудудий бошқарманинг ўрнини янада ошириш вазифалари тўғрисида сўз юритилди ва ушбу вазифаларни бажаришда янги тайинланган раҳбарга алоҳида ишонч билдирилди.
ССП Матбуот хизмати
13.07.2023
12:22