Тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 13 июль куни ”Тадбиркорлик ривожи учун янги таклиф ва ташаббуслар” шиори остидаги навбатдаги учрашув Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтди.
Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Даврон Вахабов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўткиржон Қодиров очиб берди. Тадбир онлайн форматда республиканинг бошқа ҳудудлари билан ҳам боғланган ҳолда бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда вилоятнинг 150 нафарга яқин тадбиркорлари, соҳадаги қонунчилик ҳужжатлари ва тартиблар бўйича пухта билим ва кўникмаларга эга бўлган экспертлар, хусусан, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар, ҳуқуқшунослар, тижорат банклари вакиллари иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, тадбиркорлик соҳасида кузатилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни муҳокама қилиш, шунингдек, тадбиркорларга қулайлик ва янгилликлар яратишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиб уни ҳаётга татбиқ этишдир.
ССП Матбуот хизмати
14.07.2023
14:55