Тошкент вилоятида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент вилоятида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг Биринчи ўринбосари Ислом Жасимов ҳамда экспертлар иштирокида ”Тадбиркорлик ривожи учун янги таклиф ва ташаббуслар” шиори остида бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот форматида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, тадбиркорлик соҳасида кузатилаётган тизимли муаммоларни ўрганишдан иборат.
Ушбу учрашувда Тошкент вилоятининг 22 та шаҳар туманидан ташриф буюрган 100 дан ортиқ тадбиркорлар қатнашди ва ўз йўналишлари бўйича муаммоларини билдириб ва улар бўйича таклиф ва ташаббусларини берди.
Тадбирда иштирокчиларнинг барча саволларига жавоблар берилди ва тадбиркорлар фаолиятида рўй бераётган тизимли муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идораларга таклифлар киритилиши белгилаб олинди.
Тадбирни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: www.youtube.com
ССП Матбуот хизмати
26.07.2023
17:36