Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида "Тадбиркорлар хиёбони" ташкил этилди
Президентимизнинг 2023-йил 23 январдаги “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-15-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида "Тадбиркорлар хиёбони" ташкил этилди.
Хиёбонда тадбиркорлар учун барча қулайликлар яратилган. Жумладан, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда “B2B” учрашувлари учун махсус хоналар, “коворкинг” фаолияти, шунингдек, Wi-Fi зоналар ташкил қилинган.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мутасаддилари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари тадбиркорлар хиёбонида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
ССП Матбуот хизмати
31.07.2023
09:15