Ўзбекистон-Миср ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида Битим имзоланди
Жорий йил 31-июль куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раиси Даврон Вахабов ва Миср ишбилармонлар уюшмаси Раиси Али Хейми Эисса ўртасида видеоконференцалоқа форматида учрашув бўлиб ўтди.
Шунингдек учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Мансурбек Қиличев, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амира Фаҳми, Миср ишбилармонлар уюшмаси ижрочи директори Муҳаммад Юсуф, шунингдек, Порт-Саид шаҳри сенатори Адель Эль Ламей иштирок этди.
Учрашув давомида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг мумкин бўлган йўналишлари, жумладан, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш, қўшма бизнес-форумлар, ўзаро ташрифлар ташкил этиш таклифи муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Миср ишбилармонлар уюшмаси ўртасида Ўзбекистон-Миср ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битим имзоланди.
ССП Матбуот хизмати
01.08.2023
11:20