Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга ҳуқуқ берувчи махсус гувоҳнома олиш учун навбатдаги аттестация ўтказилди
Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга ҳуқуқ берувчи махсус гувоҳнома олиш учун аттестациядан ўтказилди.

Аттестация комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Мусаев Бехзод Анварович бевосита раҳбарлик қилди.
Шунингдек, комиссия таркибида вазир ўринбосари Турдибоева Раъно Эшовна, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Омбудсман)нинг масъул ходими ҳамда Савдо-саноат палатаси вакили иштирок этди.
Аттестациядан ўтказилиши белгиланган 14 нафар ходимдан 8 нафари аттестасиядан ўтди ва уларга махсус гувоҳнома бериш белгиланди, 6 нафар ходим аттестациядан ўта олмади. Мазкур ходимларни 6 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказиш белгилаб қўйилди.
ССП Матбуот хизмати
03.08.2023
14:10