Ҳурматли тадбиркорлар!
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 12:00да Германия Савдо-саноат палатаси бошқаруви аъзоси доктор Фолькер Трайер бошчилигидаги Германия делегациясининг ташрифи доирасида Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида “Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни 2023” конференцияси бўлиб ўтади.
Ушбу конференциясида Германиянинг DB Engineering, Consulting, Operations, ENGINEERING DOBERSEK, Hagen Consulting & Training GmbH, Hellmann Worldwide Logistics ва бошқа шу каби етакчи компаниялари иштирок этади.
Тадбир давомида сиз немис бизнес вакиллари билан логистика, қурилиш, энергетика, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш имконига эга бўласиз.
Конференцияда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг:
https://zentralasien.ahk.de/ru
04.09.2023
16:48