Истанбулда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар Савдо-саноат палаталари раҳбарларининг учрашувлари бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар инвестиция ва иқтисодиёт вазирликлари раҳбарлари йиғилиши доирасида ташкилотга аъзо мамлакатлар Савдо-саноат палаталари раҳбарларининг учрашувлари бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов бошчилигидаги мамлакатимизнинг 30 нафар тадбиркорларидан иборат делегация ҳам иштирок этди.
Тадбир давомида бўлиб ўтган В2В учрашувларда икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва фаолиятини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Тадбир доирасида Ислом Жасимов томонидан мамлакатимизда ўз бизнесини йўлга қўйган, озиқ-овқат саноати, рангли металлургия ҳамда тўқимачилик саноати соҳаларидаги туркиялик инвесторларнинг қабули ҳам ташкиллаштирилди.
Ушбу қабулда бизнес вакилларининг Ўзбекистонда ўз бизнесини ривожлантириш ва қўшимча инвестиция киритиш имконият ва истиқболлари кўриб чиқилди.
ССП Матбуот хизмати
18.09.2023
09:12