Боку шаҳрида Туркий Агрофорум бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Боку шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) қишлоқ хўжалиги вазирларининг иккинчи йиғилиши доирасида Туркий Агрофорум бўлиб ўтади.
Тадбирдан кўзланган мақсад қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорликнинг асосий масалалари бўйича ягона муҳокама майдонини яратишдан иборат.
Агрофорум доирасида ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар иштирокида Б2Б учрашувлари ўтказилади.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов ҳам иштирок этиб, маъруза билан чиқиш қилиши кутилмоқда.
ССП матбуот хизмати
25.09.2023
16:06