Бокуда Туркий тилли давлатларнинг II Агробизнес форуми бўлиб ўтди
Боку шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) қишлоқ хўжалиги вазирларининг иккинчи йиғилиши доирасида Туркий Агрофоруми бўлиб ўтди.
Туркий қишлоқ хўжалиги форумининг асосий эътибори агросаноат мажмуасида иқтисодий ўзаро алоқаларни кенгайтириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, аъзо ва кузатувчи давлатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли лойиҳаларга сармояларни жалб этишга қаратилган.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов ўз маърузаси билан иштирок этди.
И.Жасимов ўз нутқида Туркий Савдо-саноат палаталари Иттифоқи мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини шакллантириш марказига айланганини алоҳида тўхталиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, агросаноат сектори ТДТга аъзо давлатларнинг барқарор ривожланишининг ва тадбиркорлар ўртасидаги самарали ҳамкорлигиниг энг кенг имкониятларига эга соҳадир.
Шунингдек, Агрофорум доирасида ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар иштирокида Б2Б учрашувлари ўтказилди.
ССП матбуот хизмати
27.09.2023
09:07