“20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури юзасидан давра суҳбати
Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Савдо-саноат палатасида “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур давра суҳбатида "Ҳамкор тадбиркор” ахборот платформаси билан маълумотлар базалари интеграция қилинадиган вазирлик ва идоралар ўртасида амалга оширилган ишлар тўғрисида сўз юритилди.
Хусусан, учрашувда Марказий банк, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бошқа мудасадди идоралар раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.
ССП матбуот хизмати
28.09.2023
14:30