Ўзбекистон ва Гамбург Савдо-саноат палаталари ўртасида ният баённомаси имзоланди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Германияга ташрифи доирасида Гамбург Савдо-саноат палатаси раиси Норберт Ауст билан ҳам учрашув ўтказди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва такомиллаштиришга доир келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида икки палата ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида ният баённомаси имзоланди.
Жорий йилнинг 14-17 сентябрь кунлари Германия делегациясининг мамлакатимизга ташрифи чоғида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Гамбург Савдо-саноат палатаси ўртасида Меморандум имзолаш бўйича келишувга эришилган эди.
Мазкур ҳужжат ҳамкорликнинг янги “ўсиш нуқталари”ни биргаликда аниқлаш, Ўзбекистон ва Гамбург бизнес вакиллари ўртасида аниқ келишувларга эришишга хизмат қилади.
ССП матбоут хизмати
03.10.2023
09:11