Ашхобод шаҳрида “Соғлиқни сақлаш, таълим ва спорт” кўргазмаси бўлиб ўтди
Ўзбекистон-Туркманистон Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши Ашхобод шаҳрида ўтказилиши муносабати билан Туркманистон Савдо-саноат палатаси раисидан келган таклифга мувофиқ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси делегацияси жорий йилнинг 10 октябрь куни “Соғлиқни сақлаш, таълим ва спорт” кўргазмасига ташриф буюрди.
Йиллик кўрикда иштирок этиш учун дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, тиббий ва спорт анжомлари ишлаб чиқариш, таълим технологияларини ривожлантиришга ихтисослашган етакчи хорижий компаниялар таклиф этилди.
Фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган ўзбекистонлик тадбиркорларимиз кўргазма доирасида ташкил этилган қатор Б2Б учрашувларда қатнашдилар.
Бугун, 11 октябрь куни, Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон Ишбилармонлар Кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
ССП матбуот хизмати
11.10.2023
12:36