Архангелск вилояти ишбилармон доиралари Ўзбекистонга ташриф буюради
Жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б.Асадов, Архангелск вилояти иқтисодиёт вазирининг ўринбосари М.Анисимова, Архангелск вилояти Савдо-саноат палатаси президенти В.Лочехин ва икки давлат бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида видеоконференсалоқа тарзида музокаралар ўтказилди.
Учрашувда Архангелск вилояти губернатори А.Цибулский бошчилигидаги Архангелск вилояти ишбилармон доиралари делегациясининг жорий йил 15-18 ноябр кунлари Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича делегация ташрифи давомида режалаштирилган тадбирларни ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
ССП матбуот хизмати
17.10.2023
09:21