Ўмон Султонлигининг Муваққат ишлар вакили Носир Ал-Мавалий билан учрашув
Жорий йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ва Ўмон Султонлигининг Муваққат ишлар вакили Носир Ал-Мавалий ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу жумладан, Ўмоннинг Салала Порти орқали Африка қитъасига чиқиш, реекспортни йўлга қўйиш, шунингдек балиқчилик ва асалчилик тармоғида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва тажриба алмашиш бўйича ишларни бошлашга келишиб олинди.
Учрашув якунида икки мамлакат ишбилармон доираларини яқинроқ алоқалар ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш бўйича ҳамкорликда ишлашга ўзаро тайёрлик билдирилди.
ССП матбуот хизмати
17.10.2023
17:46