Даврон Вахабов Muratec компанияси мутахассислари билан учрашди
Жорий йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Muratec компанияси мутахассислари билан учрашди.
Muratec – Япония халқаро компанияси бўлиб, унинг асосий маҳсулотларидан бири тўқимачилик машиналаридир. Корпорация айланмаси 2 миллиард евродан ошади, ишчилар сони 3000 дан ортиқ кишини ташкил этади.
Учрашувда Япония компаниялари билан ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш ва икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида Япония компаниясидан тўқимачилик ускуналарини Ўзбекистонга етказиб бериш ва ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар тўқимачилик саноати ва қўшма ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
ССП матбоут хизмати
23.10.2023
11:06