Туркия Республикаси делегация аъзолари билан учрашув
30 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Туркия Республикаси Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик саноатчилари уюшмаси бошқарув кенгаши раиси Т.Ф.Кожа бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Юртимизга ташрифдан асосий мақсад Ўзбекистон ва Туркиянинг Айдин вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатидаги салоҳияти билан танишиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришишдан иборат.
Раиснинг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов делегация аъзоларига мамлакатимизга ташрифи ва Ўзбекистон тадбиркорлари билан ҳамкорликка қизиқиш билдиргани учун миннатдорлик билдирди ҳамда Савдо-саноат палатаси икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда кўмак беришга тайёр эканлигини таъкидлади.
Ташриф давомида делегациянинг Самарқанд ва Хоразм вилоятларига ташрифи режалаштирилмоқда.
ССП матбуот хизмати
31.10.2023
09:47