Саксония федерал ери бизнес делегацияси билан учрашув
31 октябрь куни Савдо-саноат палатасида Германиянинг Саксония федерал ери бизнес делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида делегация аъзолари ҳамда ҳамда юртимиздаги манфаатдор корхона вакиллари ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашиш, шунингдек, ишбилармонлик алоқаларини янада кенгайтиришдан иборат.
Учрашув давомида делегация аъзолари томонидан Германия иқтисодиёти, инвестиция муҳити, саноатига бағишланган тақдимотлар намойиш этилди. Юртимизнинг кон-металлургия ҳамда автосаноат корхоналари томонидан уларнинг ишлаб чиқариш корхоналардаги меҳнат шароити, технологияларига қизиқиш билдирилиб ўтилди. Шу тариқа учрашув икки мамлакат томонидан қизғин музокаралар билан давом этди.
Ташкил этилган ушбу давра суҳбати икки давлат корхоналари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича келишувлар билан якунланди.
ССП матбуот хизмати
01.11.2023
16:58