Туркия-Хитой ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш уюшмаси билан учрашув
Жорий йил 1 ноябрь куни Туркия-Хитой ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш уюшмаси бошқарув кенгаши раиси Ихсан Бешер билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари, жумладан, электрон тижорат соҳасида ҳамкорлик, озиқ-овқат, қуритилган мева-сабзавот, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш имкониятлари муҳокама этилди.
Шунингдек, Раиснинг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов меҳмонларни Савдо-саноат палатаси фаолияти, мамлакатимизда хусусий секторни фаол ривожлантириш ва унинг ролини ошириш борасида амалга оширилаётган янгиликлар билан танишдилар.
Учрашув якунида икки томон ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиши мамлакатларимиз учун бирдай манфаатли эканлиги таъкидланди.
ССП матбуот хизмати
02.11.2023
13:01