Сирдарёда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади
Гулистон шаҳридаги “Тадбиркорлар ва ҳунармадлар маркази”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ва Республика заргарлик саноати кўргазмаси иш бошлади.
Қатнашчилар барча вилоятлардан ташриф буюрган 200 га яқин етакчи саноат корхоналари, ҳунарманд ва тадбиркорларнинг импорт ўрнини босувчи 750 турдаги маҳсулотлари, саноат кооперацияси орқали маҳаллийлаштиришга таклиф қилинаётган турли жиҳоз ва ускуналар намуналари ҳамда истиқболли лойиҳалар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар.
Икки кун давом этадиган ярмаркада электротехника, кимё саноати, чарм-поябзал, энергетика ва қурилиш материаллари соҳасида маҳаллийлаштириш даражасини ошириш орқали ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар, заргарлик ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш истиқболларига бағишланган тақдимотлар, "Б2Б" учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, саноат тармоқлари, кичик бизнес субъектлари маҳаллий маҳсулотларни харид қилиш ҳамда бутловчи қисмлар, материаллар ва хомашёларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш имкониятига эга бўлади.
ССП матбуот хизмати
02.11.2023
16:25