Корфез савдо палатаси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Туркия Республикаси Корфез савдо палатаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Туркия Республикасидан темир маҳсулотларини етказиб бериш муҳокама қилиш жараёнида раиснинг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов мамлакатимиз саноат йўналишларига инвестиция киритиш ҳамда Ўзбекистондан Туркияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш таклифини илгари сурди.
Шунингдек, мулоқотда иштирок этган делегация вакиллари ўзларининг қизиқтирган саволларига ҳам жавоб олишди.
Учрашув якунлари бўйича Туркия Республикаси Корфез савдо палатаси ва Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасидан Корфез шаҳрига ишбилармонлар делегацияси ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.
СПП матбуот хизмати
06.11.2023
09:50