"Яшил макон" лойиҳаси доирасида биз ҳам фаол
Маълумки, Президентимиз томонидан 25 октябрдан 1 декабргача, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида "Кузги дарахт экиш мавсуми" деб эълон қилинган эди.
Ушбу лойиҳада Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Жумладан, улар томонидан турли хил мевали ва манзарали кўчатлар ерларга ўтқазилиб ҳамда ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориб мазкур лойиҳага ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат ўтқазилиши мўлжалланган.
ССВ матбуот хизмати
07.11.2023
10:40