Сивас Савдо-саноат палатаси билан Меморандумлар имзоланди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Туркиянинг Сивас шаҳри Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Сивас Савдо-саноат палатаси 1901 йилда Туркияда ташкил этилган бўлиб, ўз аъзолариниг бошқа мамлакатларга ҳам савдоларини кенгайтиришга ёрдам беради. Сивас шаҳрида 5 та саноат зонаси мавжуд. Жумладан, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат, тўқимачилик, мебел, автомобилсозлик, металлургия саноати ривожланган.
Учрашув давомида Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов ишбилармон доира вакиллари таклифларини тинглаб, ўз мулоҳазалари билан бўлишди.
Томонлар ўзаро савдони ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар ва Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Мулоқот якунида Сивас Савдо-саноат палатаси билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар, Қашқадарё ҳамда Навоий вилояти бошқармалари ўртасида Меморандумлар имзоланди.
ССП матбуот хизмати
10.11.2023
17:13