Чень Юн бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Нинся-Хуей автоном райони Халқ сиёсий маслаҳатлашув кенгаши раиси Чень Юн бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида музокаралар олиб борилди ҳамда икки ташкилотнинг фаолияти таништирилди.
Суҳбат якунида Савдо-саноат палатаси раис ўринбосари в.б Умид Сафаров Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлик доирасини кенгайтириш ва иккала давлат ўртасидаги тадбиркорлик, импорт-експорт масалаларида янада мустаҳкам алоқа ўрнатишда ҳамфикр эканини билдириб ўтди.
ССП матбуот хизмати
16.11.2023
12:18